Ўзбекистон | 16:24 / 23.11.2021
8173
2 дақиқада ўқилади

2022 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети тушумларидаги улуши қанча бўлиши маълум қилинди

2022 йилда энг йирик 10 та солиқ тўловчининг давлат бюджети тушумларидаги улуши қарийб 37 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Фото: Fotolia

2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари 200 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йилда 170,9 трлн сўм ёки ЯИМнинг 23,6 фоизи миқдорида бўлиши белгиланганди. Келаётган йилда Давлат бюджети харажатлари 214,8 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,6 фоизни (2021 йилда 190,8 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 26,4 фоиз ҳисобида бўлиши кутилмоқда) ташкил этиши режалаштирилган.

Бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлади ва 2022 йилда уларнинг энг йирикларининг давлат бюджети тушумларидаги улуши қуйидагича:

  • «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК – 17,82 фоиз;
  • «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ – 9,4 фоиз;
  • «Ўзтрансгаз» АЖ – 1,89 фоиз;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 1,7 фоиз;
  • «Uzbat» АЖ – 1,5 фоиз;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 1,26 фоиз;
  • «Uz-KorGasChemicalҚК» МЧЖ – 0,78 фоиз;
  • «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ – 0,76 фоиз; 
  • «Uzauto Motors» АЖ – 0,73 фоиз;
  • «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ – 0,6 фоиз.

Маьлумот учун, 2021 йилнинг биринчи ярмида йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланган солиқлар жами солиқ тушумларининг 66,2 фоизини ташкил этган. Уларнинг сони эса 1124 тага етган.

Мавзуга оид