Ўзбекистон | 08:59 / 19.11.2021
9604
3 дақиқада ўқилади

Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўтказилди

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 18 ноябр куни Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан Ўзбeкистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўз ишини бошлади. Форумда республикадаги саккизта тиббиёт ОТМларидан юздан ортиқ талабалар иштирок этди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Тадбирни СамДТИ ректори, профессор Жасур Ризаев очиб берди ва талабаларни ушбу форум билан табриклади.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

"Форумдан мақсад тиббиётнинг фундаментал ва амалий фанлари бўйича талабаларнинг билим даражасини ошириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини жаҳон ва миллий тиббиёт меросига жалб қилишдир.

Мазкур форум институтимиз талабалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда SamMI Union ассоциациясининг ташаббуси билан ташкил қилинмоқда. Институтимизга республикадаги еттита олий таълим муассасасидан талабалар ташриф буюрди. Икки кун давом этадиган талабалар форуми ўйлайманки, қизиқ ва самарали ўтади. Форум илмий ҳамда таълим йўналишларида, шунингдек, баҳс-мунозара ва интеллектуал ўйинлар тарзида ташкил қилинмоқда. Талабалар бугунги имкониятдан фойдаланиб, ўзлари таҳсил олаётган олий ўқув юртларида амалга оширилаётган илмий изланишлар, ишланмаларини кенг жамоатчилик олдида тақдимот қилади. Бир сўз билан айтганда, бу форум талаба-ёшлар ўз қобилиятини юзага чиқаришлари учун фойдали бир майдон бўлиб хизмат қилади”, деди СамДТИ ректори Жасур Ризаев.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Форумнинг биринчи кунида лойиҳа ва роликлар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу кўрсатилган лойиҳалар тиббиёт ва тиббий таълим даражасини оширишга ҳисса қўшиши билан бир қаторда келажакда уни тарғиб қилиш учун энг яхши лойиҳага СамДТИ ректори томонидан мукофот пуллари тақдим қилинди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Форумда Самарқанд, Бухоро, Андижон ҳамда Қорақалпоғистон тиббиёт институтлари, Тошкент тиббиёт академияси, мазкур академиянинг Урганч, Термиз филиаллари, Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари иштирок этди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Шунингдек, форум доирасида Самарқанд шаҳар ёшлар марказида талабалар саммити бўлиб ўтди. «Таълим сифатининг пасайиши ва шу билан бирга, меҳнат бозорида тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг рақобатбардошлигининг тушиши» мавзуси муҳокама қилинди.

Бу каби долзарб муаммолар бўйича мунозаралар олиб борилди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Форумнинг иккинчи кунида соҳанинг етакчи мутахассисларидан маърузалар эшитилади. Шунингдек, «Заковат» ва «Мунозара» интеллектуал кўнгилочар танловлари ўтказилади.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

 

Мавзуга оид