Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус ва Туркия давлатлари олий тиббиёт ўқув юртларидан 300 га яқин талаба-ёшлар бевосита, икки мингдан ортиқ ёшлар онлайн кўринишда иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Иноятов, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Ж.Ризаев, Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори, академик С.Багненко, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Ш.Жумаев, Тошкент давлат стоматология институти ректори Н.Ҳайдаров, Истанбул маданият университети тиббиёт факультети декани Pençe Sadrettin сўзга чиқиб, олимпиаданинг аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Олимпиадада дастлаб 30 та фан бўйича талабалар тест орқали билимларини синовдан ўтказишган бўлса, иккинчи босқичда улар назарий ва амалий кўникмаларини намойиш этдилар. Олимпиада ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти

Иштирокчиларнинг ижодий ишлари ва лойиҳалари хорижий мамлакатларнинг мутахассислари, профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Фото: Самарқанд давлат тиббиёт институти