Тошкент вилоятида абитуриентлар учун қўшимча транспорт воситалари ажратилади
Жорий йилда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидан тест синовларида 38 мингдан ортиқ абитуриент қатнашиши режалаштирилган. Абитуриентларнинг вилоятнинг 15 та тумани ва 7 та шаҳридан Тошкент шаҳрига боришлари ҳамда улар учун қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча транспорт воситалари ажратилади ва уларнинг узулуксизлиги таъминланади. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси маълум қилди.
Ҳозирги кунда Тошкент вилояти ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 561та автобусдан 310 таси, 762та микроавтобусдан 674 таси Тошкент шаҳри йўналиши бўйича қатнайди.
Ҳозирги кунда Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Пскент, Бўка туманларида абитуриентларни тест синовларига етказиш масаласи тўлақонли ҳал этилди. Бошқа шаҳар ва туманларда ҳам ушбу масала ижобий ечим топиш арафасида турибди.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
18:09 / 25.10.2024