Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода мудира боғчадан 10 килодан ошиқ балиқ, қарийб 10 килоча гўшт, гуруч ёғ ва бошқа маҳсулотларни олиб кетаётгани кўринади.
Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон туманидаги 31-сонли боғчада мудира болаларга берилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётганда ушлангани ҳақида видео тарқалди.
Видеода боғча мудирасига тегишлилиги айтилаётган “Кобалт” юкхонасида 10 килодан ошиқ балиқ, қарийб 10 кило гўшт, гуруч, ёғ ва бошқа маҳсулотлар борлиги тасвирланган.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Унда айтилишича, ҳолат 2024 йил 22 октябр куни содир бўлган.
31-сонли боғча раҳбари давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилаётганда жамоатчилик томонидан ушлаб қолинган.
Қайд этилишича, ўша куннинг ўзида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш олиб борилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам назоратга олинган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026