Жамият | 15:10 / 11.03.2021
19319
2 дақиқада ўқилади

Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора талаб қилиб олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Маълум қилинишича, Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.” МЧЖ томонидан қурилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор” шохобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилган.

С.Ж. цементни бозор нархида ўртача 10 млн сўмга ҳисоблаб, дастлаб “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси учун аккумулятор ҳамда 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Янгийўлда ўзганинг 8 сотих ерини 12 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.

Мавзуга оид