Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти Бешариқ туманида ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл Бешариқ тумани ИИБ тергов бўлими суриштирувчисига мурожаат қилиб унинг иш юритувида бўлган Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, ҳибсга олинган танишининг қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва қўзғатилган жиноят ишини ёпиб юбориш эвазига 3 минг доллар таклиф қилган.
Ходим аёлга пора бериш жиноят эканини тушунтирганига қармасдан у такрор-такрор пул таклиф қилишда давом этган. Шундан сўнг ходим бу ҳақда билдирги билан чиққан.
Ходимнинг билдиргисига асосан 2024 йил 31 октябр куни шахсий хавфсизлик бошқармаси Фарғона вилояти бошқармаси ва Бешариқ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда аёл тергов бўлими суриштирувчисига 2,1 минг долларни бераётганда у ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026