Кунига 200 минг сўм даромад қиладиган 14 ёшли ҳунарманд қиз
Aмударё туманининг Дўрман қишлоғида Расул Хўжаев 10 йилдан бери тунукасозлик билан шуғулланади. У қизи ва ўғлига касб сирларини ўргатмоқда. Kun.uz Расул Хўжаев хонадонида бўлди.
Расул аканинг ўғли Русланбек Холбоев 7-синфда, қизи Севинчой Холбоева эса 8-синфда ўқишади. 13 ёшли Русланбек ўқишдан бўш пайтлари отасига ёрдам берса, Севинчой икки йилдан бери мустақил фаолият олиб боради.
Қаҳрамонимиз Севинчой ҳозир 14 ёшда. Ҳунармандчиликни отасидан 2 йилда тўлиқ ўрганиб олган. Ўзининг айтишича, соҳага қизиқиш 6-7 ёшларида бошланган.
“Отамга 6 ёшимда шогирдликка тушганман. Охирги икки йилда соҳани аниқ ўрганишга киришдим. Бошида 2-3 ойгача шунчаки жараённи кузатиб юрдим. Кейин нимадир ясашга ўтдим. Очиғини айтаман 3-, 4-уринишлардан кейингина ишим ўхшашни бошлади. Унгача анча металл бўлакларини яроқсиз қилиб қўйганман”, — дейди Севинчой Холбоева
Ёш ҳунарманд қиз икки йилдан бери мустақил фаолият олиб боради. Севинчой ҳозирда 20 га яқин уй-рўзғор буюмлари ва тунука ишлаб чиқармоқда. У ўзига уй ичида алоҳида устахона очиб олган. Отаси Расул аканинг айтишича, қизи ишлаётган пайтда ҳеч ким безовта қилиши мумкин эмас. Севинчой бир ўзи, мустақил ишлашни яхши кўради.
“Бошида қилаётган ишимга кулганлар ҳам бўлди. Уларга унчалик эътибор бермадим. Охири ўрганиб кетарман дедим. Ҳозирга келиб ўша кулганлар уялиб қолишди. Энди кўчадагилар ҳам, мактабимдагилар ҳам менга ишонишади”, — дейди ёш ҳунарманд қиз.
Уста қизнинг айтишича, кунлик даромади 100-150 минг сўм атрофида. Ўқиш бўлмаган кунлари бу рақам 200 минг сўмгача етиши ҳам мумкин экан. У эрталаб соат 05:00 туришга одатланган. Биринчи қиладиган иши устахонасини очиб, тозалаш бўлади. Кун давомида уй ишлари ва ўқишдан ортиб, соат тунги 24:00 гача ишлаши ҳам мумкин.
Шуҳрат Саидаҳмадов, Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси – Абдусалим Абдувоҳидов.
Мавзуга оид
13:07 / 10.04.2024
2024 йилда ҳунармандларга қанча субсидия ажратилиши айтилди
14:20 / 17.06.2023
“Эркак киши бажарган ишни аёллар ҳам эплайди” – 60 ёшида ҳам тандир ясаётган аёл ҳикояси
18:54 / 30.01.2023
28 марта операция бўлган ҳунарманд аёл
10:43 / 18.01.2023