Ўзбекистонда уй-жой нархи 5 фоизга қимматлади
Ўзбекистонда 2-чоракда уй-жой нархи 1-чоракка нисбатан 5 фоизга қимматлаган. Бу пандемия даврида “кечиккан талаб” омили билан изоҳланмоқда.
Марказий банк Пул-кредит сиёсати бошқармаси мутахассиси Р. Яковлевга кўра, жорий йилнинг апрел ойидан июнгача Ўзбекистонда кўчмас мулкни сотиш ва сотиб олиш шартномалари бўйича январ-март ойларига нисбатан 38 фоиз кўпроқ битимлар тузилган. Уларнинг учдан бир қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича тузилган битимларнинг умумий сонида ҳудудлар улуши
Шу билан бирга, иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ошди. Жорий йилнинг иккинчи чорагидаги дастлабки натижалар шуни кўрсатдики, республикада нархлар ўтган чоракка нисбатан ўртача 5,72 фоизга ўсган. Уй-жой нархларидаги ўсиш Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кузатилган.
Пандемия ва карантин даврида мажбурий чекловлар режалаштирилган харидларнинг кейинга қолдирилишига олиб келди (“кечиктирилган талаб”нинг таъсири).
Марказий банк мутахассисининг таҳлилларига кўра, кўчмас мулк бозорининг талаб даражасида фаоллашиши, пойтахтдан уй-жой сотиб олишдаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш нархларнинг кўтарилишига ҳам таъсир кўрсатган.
«Уй-жой бозорида нархларнинг ҳаддан ташқари юқорилаганини тушуниш муҳим. Aбсолют кўрсаткичларда ўртача уй-жой нархлари энг паст нархларда бўлишига қарамай, турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатда уй-жой нархи МДҲ давлатлари ва Грузия билан таққослаганда ҳали ҳам юқори.
Шундай қилиб, Ўзбекистон пойтахтидаги кўчмас мулк ўртача нархининг аҳоли жон бошига ЯИМга нисбати (сотиб олиш қобилияти паритетида) 12 фоизни ташкил этади. Бу Москва (Россия) - 15,8 фоиз ва Бишкек (Қирғизистон) - 13,4 фоиздан кейин учинчи кўрсаткичдир.
Нисбатан паст кўрсаткичлар Нур-Султон (Қозоғистон) ва Тбилиси (Грузия)да қайд этилган, мос равишда 3,3 фоиз ва 6,4 фоиз» – дейилади мутахассис таҳлилида.
Covid-19’га қарши курашиш учун мамлакатлар томонидан белгиланган қатъий чоралар туфайли уй-жой бозори бир муддат тўхтаб қолди.
Ўтган йилнинг учинчи чорагида шаклланган “кечиктирилган талаб” туфайли тиклана бошлади. Шу сабабли бутун дунёда уйлар нархи энг юқори суръатларда ўсиб бормоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, 12 ой давомида уй-жой кўчмас мулк бозорлари ўзларининг барқарорлигини намойиш этишда давом этган ҳолда, нархларнинг ўртача ўсиши 2021 йил мартгача 7,3 фоизга етди.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
19:02 / 27.09.2024
Уйнинг энг арзон ижараси Туркманистонда, қиммати – Қозоғистонда
21:05 / 16.09.2024