Париждаги қотиллик ортидан Франция кўчалари олов ичида қолди. Фотосуратлар
Париж чеккасидаги Нантерре районида келиб чиқишига кўра француз-жазоир бўлган 17 ёшли ўсмир полициячи томонидан ўлдирилганидан кейин бошланган тартибсизликлар бутун Франция бўйлаб тарқалди. Намойишчилар машиналар ва ҳукумат биноларига ўт қўйишмоқда, шунингдек полициячилар билан тўқнашувга киришмоқда. 28 июнга ўтар кечаси 31 киши, кейинги кун тунда — яна камида 150 киши қўлга олинган. Намойишларнинг учинчи тунига келиб қўлга олинганлар сони 255 нафарга етди. Франция президенти Эммануэл Макрон тартибсизликлари иштирокчиларининг томонидан қилинаётган зўравонликларни «тушунарсиз ва йўл қўйиб бўлмайдиган» ҳаракат деб атади. Шу билан бир вақтда, у полициячи томонидан содир этилган қотилликни «кечирилмас» деб атади. Ўсмирга ўқ узган полициячи ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024