Сентябр ойи бошида ҳарорат яна кўтарилади — «Ўзгидромет»
Август ойининг охирги кунлари Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бундай ҳолат жануби-ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари 15-20 даража илиқни, кундуз кунлари 30-35 даража иссиқни ташкил этади.
Сентябрь ойининг биринчи беш кунлигида Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунлари термометр устуни 36-39 даража иссиққача кўтарилади.
Мавзуга оид
11:46
15 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади
10:27 / 13.11.2024
14 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин
10:23 / 12.11.2024
13 ноябр куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
15:45 / 11.11.2024