Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Ғарбий ҳудудлардан ташқари деярли ҳамма жойда ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Кечаси ҳарорат нолга тушади ёки бироз пасаяди, кундузи ҳам ҳарорат салқинлашади.
Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво давом этади, деб хабар қилди "Ўзгидромет".
11—12 ноябр кунлари республикада ёғингарчилик бўлмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятлари ва республика жанубида 12 ноябр куни кечқурун жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шу кунларда ҳаво ҳарорати кескин ўзгармайди ва кечаси +2...+7 даража, кундузи +12…+15 даража, айрим жойларда +17 даражагача бўлади.
13 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+10 даражагача пасаяди.
13 ноябр куни кечқурун ёмғир деярли ҳамма жойда тўхтайди. 14—15 ноябр кунлари республикада ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 14 ноябрга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.
14—15 ноябрда кечаси ҳаво ҳарорати 0...+3 даражагача пасаяди, баъзи жойларда —2 даражагача бўлади, 14 ноябрда кундузи +5...+10 даража, 15 ноябрда +8…+13 даража бўлади.
Шарқдан томондан шамол ғарбга ўзгариб 7-12 м/с тезликда эсади, 13 ноябр куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб жойларда туман тушиши мумкин.
Тошкентда: душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 13 ноябр, чоршанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. 14-15 ноябр кунлари яна ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳаво ҳарорати: 11-12 ноябр кунлари кечаси +2...+5 даража, кундузи +12...+15 даража. Чоршанба кечаси ва кундузи +5…+8 даража. 14-15 ноябр кунлари кечаси 0...-2 даража, кундузи +8...+11 даража бўлади.