Спорт | 13:35 / 21.09.2019
7787
1 дақиқада ўқилади

Рашид Қурбонов чорак финалга чиқди, Шапиев ютқазди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов нимчорак финалда эронлик Баҳмад Муҳаммад Темурий билан курашди ва 13:10 ҳисобида ғалабага эришди. Энди у чорак финалда арманистонлик Григор Григорян билан беллашади.

Қурбонов саралашда жанубий кореялик Жанг Вумин билан куч синашиб, 12:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

-86 кг вазн тоифасидаги Жаброил Шапиев эса нимчорак финалда россиялик Артур Наифоновга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

У саралаш босқичида озарбойжонлик Александр Гоциевни (4:1) ва грузиялик Сандро Аминашвилини (6:3) мағлуб этганди. Энди Наифонов финалгача борса, Шапиевда бронза ва Олимпиада йўлланмаси учун курашиш имконияти сақланиб қолади.

Мавзуга оид