Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивага тезюрар поезд қатнови 2024 йилда йўлга қўйилади
Хивага тезюрар темирйўл линияси 2024 йилда ишга туширилади. Бу ерда қатновчи поезд Жалолиддин Мангуберди номи билан аталади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимда айтиб ўтди.
Фото: Wikipedia
Қайд этилишича, келгуси 5 йилда Хоразм вилоятида янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, хорижий туристлар сони 10 баробар оширилади, яъни ярим миллионгача етказилади.
“Очиқ осмон остидаги музей” номини олган Хива шаҳрига темирйўл етиб борди ва янги вокзал ишга туширилди. 2024 йилда эса тезюрар поездини Хивага олиб келишни режа қилинган.
“Тулпор каби учқур, тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номини берсак, ўйлайманки, сизлар ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлайсизлар”, деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўли бўйида 100 дан зиёд замонавий сервис объектлари барпо этилади.
Воҳада маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун жозибадор “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда.
Хоразмга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини кескин ошириш учун ҳудудлараро ва халқаро транспорт қатновларини кенгайтириш мақсадида зарур инфратузилмалар яратилади. Йўловчилар оқими бўйича пойтахт аэропортидан кейинги ўринда турадиган Урганч халқаро аэропорти келгуси 2 йилда реконструкция қилиниб, йирик туристик транспорт ҳабига айлантирилади.
Мавзуга оид
09:05 / 21.01.2026
Испанияда поезд устига девор қулади: машинист ҳалок бўлди
09:30 / 19.01.2026
Испанияда икки поезд тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
08:41 / 24.12.2025