Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой энергетика соҳасида ҳамкорликни янада кучайтириш учун Silk Road Energy Planning and Engineering қўшма корхонасини ташкил этади
Ўзбекистон ҚТЭМ ва рақамли технологиялар соҳасида жаҳон миқёсида катта ютуқларга эришган Хитойдан намуна олади. Чунки Хитойнинг йирик муҳандислик марказларидан бири China Energy Power Planning and Engineering Institute (EPPEI), энергетика тизимини ривожлантириш ва ҚТЭМни жорий этиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга.
Фото: O’zenergoinjiniring
Silk Road Energy Planning and Engineering қўшма корхонаси Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати учун жаҳон стандартларига мос стратегик режаларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Қўшма корхона қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ва анъанавий энергия манбалари қувватларини аниқлаш, шунингдек, электр тармоқларини рақамлаштириш жараёнларида ҳам фаол иштирок этишни мақсад қилган.
Бу ташаббус маҳаллий мутахассисларнинг малакасини халқаро даражага кўтаришга ва инвестицион лойиҳаларда маҳаллий ишчи кучларининг иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу ўз навбатида, Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга ва инвестицион лойиҳаларнинг қийматини камайтиришга ёрдам беради.








