Жаҳон | 20:51 / 03.11.2024
23184
1 дақиқада ўқилади

Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди

Тошқиндан зарар кўрган ҳудудлар аҳолиси уларга кескин норозилик билдирди.

Фото: Reuters

Сув тошқинидан катта зарар кўрган Валенсия чеккасидаги Пайпорта шаҳрининг юзлаб аҳолиси ҳукумат амалдорларининг ташрифи чоғида норозилик намойиши ўтказди, деб хабар берди Reuters.

Баъзи намойишчилар Испания қироли Филипп ва қиролича Летисияга лой отган. Бош вазир Педро Санчес ҳам ҳужумга учраган, у зудлик билан эвакуация қилинган.

Manaure Quintero / AFP / Scanpix / LETA
Manaure Quintero / AFP / Scanpix / LETA

Намойишчилар «Қотиллар!» деб ҳайқирган ва қирол оиласидан шу вақтгача қаерда бўлганини, нега олдинроқ келмаганини сўраган. Хабарга кўра, қирол оиласи аъзолари «хотиржамликни сақлаб», маҳаллий аҳоли билан гаплашишга ҳаракат қилган.

Eva Manez / Reuters / Scanpix / LETA

Охирги маълумотларга кўра, Испанияда сув тошқинлари оқибатида 217 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар ҳануз бедарак йўқолган.

Eva Manez / Reuters / Scanpix / LETA
Eva Manez / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид