Ўзбекистон | 15:50 / 02.11.2024
3064
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон стоматологлари Испанияда илғор имплантология технологияларини ўзлаштирди

Жорий йилнинг 18-25 октябр кунлари бир гуруҳ Ўзбекистон стоматологлари имплантология соҳасидаги долзарб ютуқларга бағишланган ихтисослаштирилган семинарда иштирок этиш учун Испанияда бўлди.

Фото: Дунё

Ўзбекистонлик мутахассисларнинг сафари мамлакат элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Семинар билим ва тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлди. Ўзбекистон вакиллари имплантациянинг аниқлиги ва хавфсизлигини оширишда янги имкониятлар очадиган энг илғор диагностика ва жарроҳлик усуллари билан танишдилар.

Ўқувлар давомида, шунингдек, ўзбекистонлик стоматологлар нафақат ўз малакаларини оширдилар, балки янги профессионал алоқалар ўрнатдилар. Бу ўзаро ҳамкорлик мамлакатлар ўртасида ушбу йўналишдаги муносабатлар истиқболларини очиб беради.

Сафар якунлари бўйича мулоқотни давом эттириш ҳамда Ўзбекистон ва Испания тиббиёт муассасалари мутахассисларининг ўзаро ўқув ташрифларини ташкил этиш бўйича ишларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид