Миллий гвардия фахрий қоровули таркибида аёллар пайдо бўлди
Ўзбекистонда Миллий гвардия фахрий қоровули таркибидаги ҳарбий аёллар илк бор расмий маросимда иштирок этди.
Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Kun.uz’га идорадан маълум қилишларича, танлов анча қийин кечган ва бу аёл ҳарбийларнинг шундай тадбирларда биринчи иштирокига айланган.
Суратда аёллар формаси шим ва юбка, кител, махсус бош кийим, парад камари, қўлқоп ва қора оёқ кийимдан иборат эканлигини кўриш мумкин.
2022 йил март ойида Миллий гвардия фахрий қоровули ҳарбий хизматчилари янги формага эга бўлгани хабар қилинганди.
Ўшанда Миллий гвардия фахрий қоровули давлат раҳбарини кутиб олиш маросими, шунингдек, Янги Ўзбекистон боғидаги мустақиллик монументи пойига гул қўйиш тадбирида янги парад формасида кўриниш берганди.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
13:15 / 14.05.2024
Фарғонада мактаб ўқувчисига шапалоқ туширган Миллий гвардия ходими ишдан четлатилди
09:20 / 04.04.2024