«Агробанк»: Мижозлар мурожаатлари диққат марказимизда
Агробанк акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси Маматқулов Рустам Ўктамович томонидан республикамиз бўйлаб ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувлардан асосий мақсад аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари истеъмолчиларини сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлаш, кичик бизнес хамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган. Сайёр учрашувда 60 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳанузгача чекка ҳудудларда яшовчи юртимиз аҳолиси банклар томонидан жорий қилинаётган замонавий банк хизматлари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, жумладан экспортёр корхоналарга тижорат банклари томонидан яратилган шарт-шароитлар ҳақида етарли маълумотларга эга эмас. Шунинг учун ҳам улар айрим муаммоларга дуч келмоқда. Ўтказилаётган бу каби учрашувлар, очиқ мулоқотлар эса албатта тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириб, фаолияти доирасида дуч келаётган муаммоларни ечишда ўз самарасини беради.
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларнинг формати нафақат тадбиркорлар билан очиқ мулоқот, балки жойларга чиқиб муаммоларни ўрганиш, тадбиркорларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда уларга амалий кўмак кўрсатишни ҳам назарда тутади.
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки раҳбарияти томонидан тадбиркорлар ва аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр қабулда қатор муаммолар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди. Банк мутасаддилари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр учрашувлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Сайт: www.agrobank.uz
Telegram: t.me/AgrobankChannel
Instagram: @agrobank_uz
Facebook: fb.com/agrobankuzbekistan
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради
16:39 / 07.12.2023
Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди
08:57 / 06.10.2023