Жамият | 19:16 / 20.02.2021
3579
1 дақиқада ўқилади

«Кўнгил кўзи» лойиҳаси: Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни жарроҳлик амалиёти билан даволаш бошланди

Акция доирасида ихтисослашган мактаб-интернатларнинг 478 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчисида жами 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳасининг хайрия акцияси доирасида республикадаги ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари оммавий текширувдан ўтказилди.

Лойиҳа муаллифи Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, кўриш қобилиятини тиклаш ёки максимал даражада яхшилаш имкони бўлган болаларни операция қилиш бошланган. Даволаш имкони бўлмаган болаларга эса кўзнинг нотўғри ривожланиши билан боғлиқ асоратлардан қочишда ёрдам берилади.

«Бугун Тошкентга Жиззахдан 11 нафар жасур ва қатъиятли беморлар олиб келинди. Уларнинг 9 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилади, икки нафарига эса кўз протезлари қўйилади.

Жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Биз ҳар бир бола учун курашамиз ва уларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга соламиз», – дея маълум қилди Мирзиёева 20 февраль куни Telegram'даги каналида.

Мавзуга оид