Жамият | 20:51 / 02.05.2016
6653
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Кўзмунчоқ” деб номланган расмлар танлови ва кўргазмаси ўтказилди

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларининг “Кўзмунчоқ” деб номланган  расмлар танлови ва кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Соғлом она ва бола йилига бағишлаб ўтказилган бу галги кўргазмада мазкур таълим даргоҳидаги бошланғич синф ўқувчиларининг икки юзга яқин иши намойиш этилди. Графика, сув-бўёқ каби йўналишларда ишланган суратларда жажжи қалб эгаларининг беғубор туйғулари, улкан истеъдод учқунлари акс этган.

Танловда турли номинациялар бўйича Розиябону Исроилова, Абдулатиф Нормуҳаммедов,  Мадина Носирхонова ғолиб деб топилди. Ғолибларга диплом, сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш