Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Havas Holding Покистон компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади
Шу йилнинг 25-26 феврал кунлари Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди. Покистонлик делегациянинг ташрифи доирасида Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳамда икки мамлакат етакчи компанияларининг 300 га яқин вакиллари иштирок этди.
Фото: Havas Holding
Бизнес-форум давомида Havas Holding вакиллари Покистоннинг агросаноат тармоғидаги йирик компаниялари билан умумий қиймати 30 млн долларлик шартномаларни тузишга эришдилар.
Хусусан, Sohail Hatoon Corporation компанияси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 20 млн долларлик экспорт-импорт шартномаси имзоланди.

Sohail Hatoon Corporation (SHC) – Покистон қишлоқ хўжалиги компанияси бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларига мева ва сабзавотларни улгуржи шаклда сотиш ва экспорт қилиш билан шуғулланади. Айни пайтда компания маҳсулотлари АҚШ, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Тайланд, Яқин Шарқ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига етказиб берилади. Sohail Hatoon Corporation маҳсулотлари Tesco, Aldi, Hyperstar, Carrefour ва бошқа йирик халқаро тармоқларда сотилади.

Havas Holding вакиллари Yaqoot & Sons компанияси билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шартномани имзоладилар.
Yaqoot & Sons Покистондаги энг яхши гуруч навларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослашган. Компания Панжобнинг энг унумдор туманларидан бирида ўз экин майдонларига эга.

Havas Holding ва Yaqoot & Sons ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини сифатли ва арзон гуруч маҳсулотлари билан таъминлашда янги истиқболларга замин яратади.
Havas Holding ҳақида
Havas Holding – 2018 йилда тадбиркор Фатхулла Садиков томонидан асос солинган кўп тармоқли компаниялар гуруҳи. Ҳозирда гуруҳ корхоналари чакана савдо, девелопмент, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ФМCГ-товарлар дистрибуцияси билан шуғулланиб келади. Havas Holding корхоналарида 4000 га яқин киши меҳнат қилади.
Havas Holding халқаро ҳамкорликни изчил ривожлантириб, Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг глобал бозорларга интеграциялашувига ҳисса қўшишда давом этмоқда.
Сайт: havasholding.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 04.06.2025
Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
19:12 / 20.03.2025
Havas Holding Франциянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказди
09:00 / 07.03.2025
Havas дискаунтерлари тармоғи фаолиятининг 6 йиллигини нишонламоқда
14:00 / 19.02.2025