Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минерал вата ишлаб чиқаришда минтақа лидери бўладиган Angren Insulation заводи ташкил этилди
Минерал вата – салоҳиятли ҳамда жадал ривожланаётган замонавий қурилиш саноатида бино деворлари, шифтидан тортиб пойдеворигача иссиқликни сақлаш воситаси сифатида доимий фойдаланилмоқда. Чунки шундай қопламалар исталган бинонинг иссиқликни сақлашида яхши натижа кўрсатади ва бинони иситиш учун камроқ энергия сарфланишига сабаб бўлади.
Ҳозирги кунда энергияни тежашдан кўра, бор энергияни сақлаш муаммо!
Масалан, кондиционер, иситиш батареялари, иситиш котёлларини камхарж вариантларга алмаштиргандан кўра, уйдан иссиқлик чиқиб кетадиган жойларни минерал вата билан таъмирлаш кўпроқ фойда беради. Шунингдек, халқаро статистикаларга кўра, энергияни сақлаш давлатнинг энергия тежашдаги харажатларини 30 фоизга арзонлаштиради.
Ўзбекистон бўйича бу муаммо қай даражада эканлигини Тошкент шаҳри мисолида кўриш мумкин:
Шаҳардаги уйларни иситишда таъминот қувурларининг талабга жавоб бермаслиги (иссиқликни ўзидан ортиқча қўйиб юбориши) сабаб, 41 фоиз иссиқлик истеъмолчиларга етиб бормай қолади. Бу эса ҳар иситиш мавсумида 414,2 миллиард сўм ёки 44 миллион АҚШ доллари «ҳавога учади» дегани. Агар шу қувурлар минерал вата билан қопланганда, энергия йўқотиш ҳажми бир неча баробар қисқарарди.
Бу мавзуга Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам 9 октябрь куни Olmazor City мажмуасига бўлган ташрифи чоғида эътибор қаратиб – қурилиш ишларида ғишт сарфини камайтириб, иссиқликни сақлайдиган минерал вата материаллардан кўпроқ фойдаланиш ва шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган маҳаллий заводларни кўпайтириш ҳақида сўзлаб ўтдилар.
Ангрен эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган Angren Insulation заводи эса шу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш бўйича Ўзбекистонни минтақа етакчилигига олиб чиқиши кўзда тутилган.
Минерал вата маҳсулоти биргина Ўзбекистоннинг ўзидаги қурилиш ишларида кенг масштабда фойдаланилса, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, йилига 10 миллиард метр кубдан кам бўлмаган табиий газ тежаб қолинади. Бу пул миқдорида йилига 1 миллиарддан ортиқ АҚШ доллари бўлади.
Қўшма корхона маҳаллий инвесторлар ҳамда хорижий ҳамкорларнинг бошланғич 15 миллион АҚШ доллари инвестициялари ҳисобига қурила бошланди ва 2020 йил бошида ишга туширилади. Шунингдек, босқичма-босқич жами киритиладиган инвестициялар миқдори 42 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Завод етакчи халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг автоматлаштирилган ускуналари билан жиҳозланади ва йилига 50 минг тоннадон ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқара олади.
Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг МДҲ бозорларида машҳур бўлган иситиш қопламалари сафи яна бир маҳсулотга кенгаяди ва тез орада халқаро етакчи ўринларга чиқиб олади.
Angren Insulation алоқа маълумотлари:
- Манзил: Ангрен эркин иқтисодий зонаси
- Телефон: +998(71) 283-48-14
Реклама ҳуқуқи асосида