Бухорода хорижий корхонага ишга жойлашни айтиб, 10 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Бухоро вилоятида хорижий корхонага ишга киритиб қўйишни айтиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Вобкент тумани, Кулончи маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.С. жиноий шериги Тошкент шаҳри, Бектемир туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган М.Х. ушланган.
Қайд этилишича, бу икки шахс олдиндан жиноий тил бириктириб, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманида яшовчи, С.М.нинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, унинг 4 нафар қариндошини «Enter engineering» компаниясининг «Uz.JTL» тармоғида мансабдорлик лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Сўнг, С.М. дан ҳар бир қариндоши учун 2 500 доллардан, жами 10 000 долларни пора тариқасида беришга далолат қилиб, 90 миллион сўмни Бухоро шаҳрида олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.С. ва М.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:45
Хитой Бухорода оқова сувларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024