Швейцарияда жаҳон сиёсатчилари тинчлик саммитига йиғилди, Харкив атрофида жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 843-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Швейцарияда Украина томонидан ташкиллаштирилган тинчлик саммити очилди. Унинг биринчи кунида Володимир Зеленский Швейцария президенти Виола Амерд билан биргаликда матбуот анжуманида иштирок этди.
- NYT РФ ва Украина 2022 йилги музокараларда муҳокама қилган, аммо барибир имзоламаган келишув матнини эълон қилди.
- ГФР канцлери Олаф Шолц Путиннинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича таклифини «жиддий эмас» деб атади.
- Ростов области губернатори Каменск-Шахтинскийга дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди. Ушбу шаҳарда ракета ёнилғиси ишлаб чиқарадиган йирик кимёвий корхона мавжуд.
Швейцариядаги тинчлик саммити
Швейцариянинг Бюргеншток курорт шаҳрида 15 июн куни Украина 2022 йил кузида таклиф этган «тинчлик формуласи»ни муҳокама қилиш учун икки кунлик саммит бошланди. Тадбирда «формула»даги ўн пунктдан учтаси муҳокама қилинади — ядровий хавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек, асирлар алмашинуви ҳамда Россияга депортация қилинган украиналик болаларни ватанга қайтариш масалалари.
Саммитга 90 дан ортиқ мамлакатдан вакиллар келган, Россияни бу конференцияга таклиф этишмаган. Украина президенти Володимир Зеленский буни РФ вакиллари «барчасини блоклаши, барчасини бузиши», РФ ТИВ эса бир неча бор Кремл ҳар қанақасига таклифни қабул қилмаслигини маълум қилгани билан изоҳлаган.
Саммит очилишида Володимир Зеленский Швейцария президенти Виола Амерд билан бирга чиқиш қилиб, ўз чиқишини «бугун биз дипломатияга имкон берган умумий муваффақият куни» сўзлари билан бошлади. Бундан ташқари, Зеленский бир неча учрашувлар ўтказди, жумладан АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис билан учрашувда Украина учун бир ярим миллиард доллар миқдоридаги янги ёрдам пакети ҳақида анонс қилинди, унинг катта қисми энергетика секторини қўллаб-қувватлаш ва энергетика инфратузилмаларни таъмирлашга йўналтирилади.
Шанба куни кечқурун ялпи мажлис бўлиб ўтди, унда саммит иштирокчилари Россия ва Украина ўртасидаги уруш борасида қисқача баёнотлар беришди.
Торецкдаги вайронгарчилик
Донецк областининг фронт чизиғи яқинида жойлашган Торецк шаҳри мунтазам равишда ўққа тутилади. Қуйида ушбу шаҳардан эвакуация қилинмаган аҳолининг яшаш шароитлари акс этган.
Украина ҚКнинг Харкив атрофидаги артиллериячилари
2024 йил майида Россия қўшини Харкив областида юриш бошлаганди — шундан буён Харкив мунтазам равишда зарбалар остида қолмоқда. Қуйидаги кадрларда ушбу шаҳар атрофидаги фронт чизиғидаги жанглар акс этган.
Мавзуга оид
16:56 / 02.10.2024
Россия армияси Украинанинг «қалъа шаҳри» Вуҳледарни эгаллади
12:10 / 02.10.2024
Украина мудофаа вазири тўрт ўринбосарини ишдан бўшатди
11:50 / 02.10.2024
Столтенберг: Украинадаги тинчлик АҚШ кафолатларини ўз ичига олиши керак
11:30 / 02.10.2024