Ўзбекистон | 12:14 / 26.06.2025
5645
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусда бўлади

Ўзбекистон президенти Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларус президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26-27 июн кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.

Мамлакат етакчиси Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид