Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 3-ўринни эгаллаб турибди
23 февралда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 3-ўринни эгаллаб турибди.
IQAir порталига кўра, соат 7:30 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 172 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 180 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 2-поғонада — 173 мкг/м3. Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Янгон (Мянма), Ханой (Ветнам), Карачи (Покистон), Дакка (Бангладеш), Чианг-Май (Таиланд), Калкутта (Ҳиндистон), Теҳрон (Эрон) эгаллаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.
21 феврал куни Тошкент жаҳонда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиққанди.
Мавзуга оид
18:40 / 06.10.2024
Тошкентда икки ҳафта мобайнида қарийб 30 кг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар ушланди
14:30 / 05.10.2024
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024