Тошкент давлат аграр университети ҳудудида 30 сентябр оқшомда йирик ёнғин соат 21:36 да қуршаб олиниб, 22:10 да батамом ўчирилди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 20:10 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ФВВга маълумот келиб тушмаган.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини фавқудодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бевосита воқеа жойидан бошқариб борди, дейилади хабарда.
Расмий ахборотда қанча майдонни қамраб олганига аниқлик киритилмаган. Фавқулодда вазиятнинг эҳтимолий сабаблари ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.















