Иқтисодиёт | 08:49 / 25.08.2025
12439
1 дақиқада ўқилади

Хонандалар солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

Солиқ қўмитаси концерт-томоша фаолияти вакиллари учун солиқ декларациясини топшириш бўйича жорий этилган янги хизматнинг дастлабки натижаларини маълум қилди.

Фото: Getty Images

30 июнда ишга туширилган хизмат билан хонанда ва ижрочиларга солиқ органларига йиллик умумий даромадлари тўғрисидаги декларацияни соддалаштирилган тартибда тақдим этиш имкони берилди

Уларнинг конституциявий бурчи бўлган — даромад солиғини тўлаш мажбурияти “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида соддалаштирилди.

“Концерт-томоша фаолияти” бўйича лицензияга эга бўлган хонанда ва ижрочилар “Солиқ” мобил иловасида шахсини тасдиқлагач ва Face ID’дан ўтгач, ушбу хизматдан автоматик тарзда фойдаланиши мумкин.

Қўмита маълумотларига кўра, 18 август кунига келиб 1954 нафар лицензия эгаси солиқ декларациясини топширган.

Энг кўп декларация топширган топ-5 та ҳудуд:

  • Хоразм вилояти — 294 та;
  • Тошкент шаҳри — 291 та;
  • Бухоро вилояти — 212 та;
  • Самарқанд вилоятида — 207 та;
  • Тошкент вилояти — 157 та.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид