Ўзбекистон | 10:00 / 08.09.2022
21897
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади

Жорий йил 10-12 сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 10-12 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамол кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.

11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республика тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11-12 сентябрда республика ҳудуди катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даража илиққача, кундуз кунлари 25-28 даража иссиққача пасаяди.

Мавзуга оид