10:00 / 25.04.2024
1161

Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” мавзусида форум бўлиб ўтади

Фото: Британия менежмент университети

Бизнесда ахборот технологияларининг ривожланиши ва жорий этилиши билан яна бир муҳим жиҳат – компьютер хавфсизлиги пайдо бўлди.

Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили ахборот хавфсизлигига 1 миллион мартадан ортиқ ҳужум қилинади. Ушбу маълумотлар туфайли киберхавфсизлик бўйича мутахассислар маҳаллий ва халқаро миқёсда катта талабга эга. Юқори малакали академик кадрларга эга жаҳон даражасидаги университет – Британия менежмент университети машҳур IT соҳаларига оид «Киберхавфсизлик», «Сунъий интеллект» ва «Финтех» мавзуларида замонавий билим ва амалиётни тақдим этиш учун ўз эшикларини очишга тайёр. 

Ушбу тадбир муносабати билан 2024 йил 1 май куни BMU ўз ҳудудида замонавий бизнес ва унинг хавфсизлигини муҳокама қилиш ва таҳлил қилиш учун таниқли экспертларни, бизнес ва молиявий технологиялар соҳасидаги етакчиларни бирлаштиради.

Тадбир тажриба алмашиш ва асосий мавзуларни муҳокама қилиш учун жонли платформа сифатида ўтказилади:

1. “Молиявий технология ва киберхавфсизлик келажаги”. Тегишли муаммоларни ҳал қилишнинг янги тенденциялари ва усулларини муҳокама қилиш.

2. Финтехни бизнес ва банк фаолиятига интеграция қилиш. Киберхавфсизлик воситаларининг жонли намойишлари. Мустаҳкам киберхавфсизликни лойиҳалаш бўйича семинар.

Бизнес ва молиявий тузилмаларни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун бой билим ва тажрибага эга меҳмонлар таклиф этилган, улардан:

  • Асқар Зокиров - NAPP'нинг криптоактивлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
  • Ника Курдиани - CEO TBC Group Uzbekistan;
  • Андрей Шишкин - UZCARD Ахборот хавфсизлиги департаменти директори;
  • Наргис Дўстматова - Ўзбекистондаги Финтех Ассоциацияси раиси;
  • Жаҳонгир Усмонов - ZOODPAY бош директори;
  • Тимур Умаров - London King’s коллежи компьютер фанлари доктори, профессор;
  • Дана Эссентаи - KPMG Caucasus and Central Asia киберхавфсизлик гуруҳи бош маслаҳатчиси;
  • Бекҳрузбек Очилов - Alkes Research инвестицион банкинг директори.

Форумнинг ахборот ҳамкори: Daryo.uz интернет нашри.

Форумни ташкил этиш бўйича ҳамкорлар: TBC Bank, Ipak Yo‘li Bank, KPMG, Британия менежмент университети, UZCARD, ZOODPAY, PAYNET, CISCO, Alfa Insurance.

Мурожаат учун телефон рақами: +998-95-511-99-99

Форумга қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали регистрациядан ўтиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Top