Ҳозирги эпидемиологик вазиятда Британия Менежмент Университетида (British Management University) математикадан кириш имтиҳонини онлайн тарзда топшириш мумкин. Бунинг учун БМУ веб-сайтида (www.bmu-edu.uz) экраннинг пастки ўнг бурчагида Apply Now тугмасини босиш орқали рўйхатдан ўтишингиз керак.
IELTS (ёки унга эквивалент: TOEFL, Pearson, Duolingo) йўқ бўлса ҳам, математикадан имтиҳон топширса бўлади, бу сертификатни кейинроқ юклаб қўйишингиз мумкин. IELTS топширишга улгурмаган абитуриентларга БМУ инглиз тили имтиҳонини онлайн тарзда топшириш, шу жумладан, тил эгалари билан Zoom интервьюлари бериш имконияти бор.
Математика бўйича тест синовларидан (≥ 50%) ва инглиз тили (IELTS ≥ 5.5 ёки БМУ инглиз тили имтиҳони ≥ 60%) ҳамда интервьюлардан муваффақиятли ўтган абитуриентларга икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддат ичида университетга кириш тўғрисида (Offer Letter) хабарнома юборилади.
Кириш имтиҳонлари жадвали
БМУ математика имтиҳони — ОНЛАЙН (ҳар чоршанба куни соат 10:00да)
Тест синовлари соат 10:00да абитуриентнинг шахсий кабинетида (рўйхатдан ўтганидан кейин) ўтказилади.
БМУ математика имтиҳони — ОФЛАЙН: (ҳар шанба соат 10:00да)
Тест синовлари соат 10:00да университет биносида, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчаси, 22А уйда ўтказилади.
БМУ инглиз тили бўйича имтиҳон — ОНЛАЙН ва ОФЛАЙН (2 августдан)
Онлайн имтиҳонларни инглиз тилида топшириш ҳақида батафсил маълумот БМУ математика имтиҳонини топширгандан сўнг абитуриентларга тақдим этилади.

Грантлар ва стипендиялар
100 фоизлик тўлиқ грантлар кам таъминланган оилалардан академик қобилиятга эга бўлган абитуриентларга берилади. Уларни олиш учун сиз ижтимоий-иқтисодий вазият ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишингиз керак (маҳалладан маълумотнома). Иншо ёзинг ва грант комиссиясининг суҳбатидан ўтинг. 50 фоизлик грантлар 7,0 ёки ундан баланд IELTS олган, математика имтиҳонидан юқори натижа кўрсатган ва грант комиссияси суҳбатидан ўтган абитуриентларга тақдим этилади.
Бугунги кунда университет ҳозирги 4 йиллик ўқув даври давомида талабаларга 4 миллиард сўм миқдорида грант ва стипендиялар ажратмоқда.


















