COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, университет 2020 йил кузда ўқишни бошлай олмаган абитуриентлар учун баҳорги семестрга қабул эълон қилади.
Янги рўйхатдан ўтган талабалар 2021 йил 11 январда ўқишни бошлайди ва 2021 йил июнь ойида баҳорги семестр тугагандан сўнг улар йилни якунлаш учун зарур фанларни ёзги мактабда (2021 йил июль–август ойлари) ўқишни давом эттиришади.
2020 йил кузги семестрда бошқа ОТМда таҳсил олган талабаларнинг илгари ўрганган фанлари билан ўтиш имконияти кўриб чиқилади. Шундай қилиб, бошқа университетдан ўтиш истагидаги талабалар ёзда қўшимча фанларни ўқишлари шарт эмас (агар қабул комиссияси ўтилган фанларни ва дарс соатларини Британия менежмент университети 1-семестр фанларига мос келади, деб ҳисобласа).

Британия менежмент университети баҳорги семестрга (2021 йил январ–июнь) кириш учун сизга қуйидагилар керак:
1. IELTS сертификати минимал балл билан ≥ 5,5 (ёки эквивалент);
2. Университет томонидан ўтказилган ≥ 50% натижа билан математикадан тест синовлари.
Британия менежмент университети дунёнинг исталган мамлакатида рақобатдош мутахассис бўлишга имкон берувчи таълим йўналишларини таклиф этади.
Университет қуйидаги мутахассисликлар бўйича талабаларни тайёрлайди:
· банк ва молия
· халқаро молиявий бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
· қуйидаги йўналишлардан бири бўйича бизнес бошқаруви:
— лойиҳа бошқаруви;
— халқаро логистика;
— рақамли маркетинг;
— тадбиркорлик ва инновациялар (туризм ва меҳмонхоналарни бошқариш соҳасида)
Ҳужжатлар онлайн тарзда 2020 йил 31 декабргача қабул қилинади.
Бунинг учун https://bmu-edu.uz

















