Маст ҳолда рулга ўтирганлар, «закладчик»лар ва имтиҳондан ўтолмаётган ҳайдовчи – тунги рейдда кимлар ушланди?
Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан тунги рейдга чиқди.

15 апрелдан 15 майга қадар пойтахтда «Хавфсиз ва соғлом юрт ойлиги» доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тунги вақтларда кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда. Kun.uz мухбири навбатдаги тунги рейд тадбирларида иштирок этди.
Рейд давомида маст ҳолатда атрофдагилар тинчлигини бузган ёшларга огоҳлантириш берилган, қоидабузарлик содир этган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарган ҳайдовчиларга чора кўрилган.
21 ёшли ҳайдовчи гувоҳномаси йўқлигини уч марта имтиҳонга киргани, аммо саволлар қийинлиги туфайли ўта олмагани билан тушунтирган.
Шунингдек, икки ҳолатда машина рулида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчилар қўлга тушган. Хусусан, маст ҳолда автомобил бошқарган банкир тиббий кўрикдан бош тортганига қарамай, белгиланган қонуний жазо чорасидан қутулиб қола олмаган.
Мирзо Улуғбек туманида эса тунги вақтларда кўздан пана жойларга номаълум ўткир ҳидли моддаларни яшириш йўли орқали тарқатиб юрган икки гумондор шахс ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўлга олинди. Холислар иштирокидаги текширувларда улар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ушлангунга қадар, яшириб чиққан наркотик моддаларни ўз ихтиёри билан топширди.
Тўлиқ видеони қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

16:38 / 01.02.2025
"Онам ва акам мендан воз кечворишади" - тунги рейдда кимлар ушланди?

18:04 / 07.01.2025
Пойтахт бюджети тасдиқланди – асосий кўрсаткичлар

17:41 / 23.02.2024