Ўзбекистон | 17:41 / 23.02.2024
6437
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда тунги клубларнинг бири олдида юз берган жанжалда ППХ ходими жароҳат олди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган бир неча фуқаро ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 22 феврал куни, тахминан, соат 23:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирининг олдида беш нафар (33 ёшли Б.Х., 32 ёшли Н.Ё., 33 ёшли Ш.Ж., 50 ёшли М.И. ва 32 ёшли Ш.О.) шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, жамоат жойида маст ҳолатда бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг осойишталигини бузган.

Ҳодиса жойига мазкур ҳудудга жалб қилинган ППХ ходимлари етиб келиб, ушбу фуқароларни тинчлантириб, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИО ФМБга боришларини таклиф қилишган. Бироқ фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Натижада ППХ инспектори Д.Толипов жароҳат олган.

«Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Юнусобод тумани прокуратурасига тақдим этилган бўлиб, терговга қадар текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.

Мавзуга оид