Ўзбекистон | 18:51 / 13.09.2021
3488
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда биринчи фермер шартномавий режасини бажарди

11 сентябрь куни “Aширов Қаҳрамон” фермер хўжалиги давлатга пахта топшириш режасини бажарди. Aмударёлик Қаҳрамон Aширов ушбу натижа билан Қорақалпоғистонда биринчи бўлди.

Фото: KUN.UZ

Қиличбой овулидаги фермер режадаги 45 тонна ўрнига 45,2 тонна пахта топширган. Фермер 45 гектар ерга пахта эккан.

Хўжалик раҳбари Қаҳрамон Aшировнинг айтишича, давлатга пахта топшириш режасини у 5 иш кунида бажарган. Унинг қўшимча қилишича, кунига 10 тоннадан ортиқ пахта хомашёси териб олинган.

Ҳозирги кунда яна қўшимча 12-14 тонна пахта топшириш режалаштирилмоқда. Хўжаликда 200 нафардан ортиқ теримчиларга пахтанинг бир килограммига 1 200 сўмдан берилмоқда.

Маълумот учун, Aмударё туманида пахта терувчи 290 та терим отрядларида пахта териш ишларига жалб этилган. Жами 23 минг 266 нафар теримчилар ҳосилни йиғишда иштирок этмоқда. Теримчиларнинг 9 минг 283 нафари пахта тўқимачилик клестери ва фермер хўжаликларининг ишчилари бўлиб, 13 минг 983 нафари уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида Қорақалпоғистоннинг чекка туманларида теримчиларга 230 сўмдан устама ҳақ тўланиши айтилганди.

Мавзуга оид