Ўзбекистон | 18:32 / 28.10.2024
3852
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди

Владимир Жоллибеков янги лавозимда иш бошлайди.

Жоллибеков Владимир Бахтиярович – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Бирлашган Араб Амирликларидаги Ўзбекистон элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси каби масъулиятли лавозимларни бажарган.

Мавзуга оид