31 март куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 31 март, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +23...+25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.