Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига 5 ноябрдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
Ҳаво ҳарорати баъзи жойларда –3 даражагача пасаяди. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Айрим ҳудудларни сув босиши мумкин.
5–8 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7–8 ноябрда кечалари 0…+5 даражани, баъзи жойларда –3 даражани, кундуз кунлари +5...+10 даражани ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20–23 метр/секундгача кучайиши мумкин.
5–6 ноябр кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5–7 ноябр кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.