Шавкат Мирзиёев Россияга боради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7–8 октябр кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Давлат раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Жорий йилда МДҲга Россия раислик қилмоқда. Саммитда раислик Тожикистонга ўтади.
МДҲ Ижроия қўмитасига кўра, 8 октябр куни ўтказиладиган саммитда ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, 1941 йилдаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ мамлакатлари халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаати, 1945 йилги уруш ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг интеграцион ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фаолияти ва бошқа масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Давлат раҳбарлари келгуси уч йил учун ҳамдўстликнинг маданий пойтахтларини белгилаш тўғрисидаги қарорларни имзолайди, ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларига оид бир қатор ҳужжатларга ўзгартишлар киритади.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
16:30 / 01.10.2024
Президентнинг педагоглар билан мулоқоти — устозлар яна қандай имкониятларга эга бўлади?
21:10 / 30.09.2024