Ўзбекистон | 10:28 / 16.09.2023
70592
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Синоптиклар 18-20 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, 18 сентябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 19 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 18 ва 20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 18 ва 20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 18 ва 20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 сентябрда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 20 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Мавзуга оид