Ўзбекистон | 09:37 / 25.01.2022
8075
1 дақиқада ўқилади

Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган қарийб 1 млрд сўмлик телефонлар мусодара қилинди - ДХХ

Давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтилган “Redmi Note 10s” телефон аппаратлари мусодара қилинди.

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан республикага товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1977 йилда туғилган фуқаронинг ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида жойлашган яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 436 дона “Redmi Note 10s” уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Терговга қадар текширув давомида фуқаро умумий қиймати қарийб 935 млн сўмни ташкил этувчи мазкур телефон аппаратларини келгусида сотиш мақсадида Қирғизистон фуқаросидан олгани маълум бўлган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Давлат хавфсизлик хизмати хабарида.

Мавзуга оид