20-асрнинг иккинчи ярмида ва 21-аср бошларида фан техника юксак ривожланиш босқичида бўлди. Айниқса мобил телефонларнинг кашф этилиши ва оммалашиши фан мўъжизаларидан бири бўлди.

Мобил телефонлар тарихини 2007-2010 йилларгача ва ундан кейинга бўлиш мумкин. 2010 йилларгача дунёнинг турли бурчакларида аксарият одамлар оддий телефон ишлатган. Тугмалар билан ишловчи бундай телефонларнинг имкониятлари чекланган эди.

2007 йилдан бошлаб смартфонлар савдоси авж олди. 2010 йилдан кейин улар оммалаша бошлади. Шу тариқа, бир пайтлар одамлар фойдаланган тугмали оддий телефонлардан ҳеч ким фойдаланмай қўйди. Қуйида мобил қурилмалар тарихида энг кўп сотилган телефонлар ўнталиги билан танишамиз.

1. Nokia 1100 – 250 млн дона

Nokia 1100 телефони илк бор 2002 йилда Финландиянинг Nokia компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Унинг дизайни Nokia Design Center томонидан Калифорнияда тайёрланган. Дизайн муаллифи болгариялик Дмитрий Механжиеский ҳисобланади.

Мазкур телефон бозорга 2003 йил охирроқларида чиқарилган ва тезда оммабоп телефонга айланган. Бу телефонни айниқса хитойликлар кўп сотиб олган.

Nokia 1100 телефони жуда тез оммалашади ва беш йилда ундан жами 250 млн дона (!) сотилади. Бу ҳафтасига ўртача бир миллион донага тўғри келади.

Телефон жуда ихчам бўлган ва унинг оғирлиги бор-йўғи 93 граммни ташкил этган. Nokia 1100 телефони 2009 йилгача ишлаб чиқарилган.

2. Nokia 1110 – 248 млн дона

Nokia 1110 телефони илк бор 2005 йилда ишлаб чиқарилган. У ўзидан аввал чиқарилган Nokia 1100 телефонига жуда ўхшаш бўлган.

Телефоннинг бўйи 104, эни 44, қалинлиги 17 миллиметр, оғирлиги 80 грамм бўлган. Корпуси пластикдан тайёрланган.

Бу телефон ҳам асосан ривожланаётган мамлакатларда кўп сотилган. Уни ҳам энг кўп хитойликлар сотиб олган. Телефонда максимум 200 та контактни сақлаш мумкин бўлган.

Nokia 1100 телефони 2007 йилгача ишлаб чиқарилган. Сўнг унинг ўрнига Nokia 1200 телефони сотувга чиқарилган. Бу телефондан жами 248 млн дона сотилган.