Ўзбекистон | 15:05 / 31.05.2026
3878
1 дақиқада ўқилади

“WASH Uzbekistan” лойиҳаси 25 минг ўзбекистонликни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради

JTI компанияси дунёнинг турли чеккаларида аҳоли муаммоларига ечим топиш бўйича бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Улар орасида 2019 йилда ишга туширилган WASH (Сув, санитария ва гигиена) глобал ташаббуси ҳам мавжуд бўлиб, у юртимиздаги бир миллион кишини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган.

JTI компаниясининг молиявий кўмагида “Тараққиёт” республика маркази ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Фарғона туманининг Фарғона маҳалласида, Наманган вилояти Учқўрғон тумани Бахт маҳалласида ҳамда Наманган вилояти Косонсой туманининг Сойча маҳалласида ичимлик суви таъминоти тизими қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Боғдод тумани “Бордон” МФЙда ҳам ичимлик суви таъминоти тизими қурилиши якуний босқичда.

Сарвар Зияев
Муаллиф Сарвар Зияев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш