27 май куни Наманганда халқаро “Гул байрами” бошланади
Наманган вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Гул байрами” бу йил 58-бор нишонланади. Бу ҳақда Kun.uz таҳририятига Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Гўзаллик ва нафосат байрами тантаналари шу йилнинг 27 май куни (якшанба) Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бошланади.
Анъанавий байрамда гулчиларимиз томонидан Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган, дунёнинг барча минтақаларида етиштириладиган гуллардан намуналар, бир-бирига ўхшамаган гуллардан тайёрланган декорация ва конструкцияларни томоша қилиш мумкин бўлади. Байрам дастури доирасида турли маданий тадбирлар, кўнгилочар бадиий томошалар кайфиятингизга кўтаринкилик бағишлайди.
Байрамнинг илк куни тантанали очилиш маросими ўтказилади. Шу куни гуллар билан безатилган машиналар паради ҳам ташкил этилади. Қолаверса, бу анънавий гуллар шодиёнаси ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
Барча ҳамюртларимизни ва юртимиз меҳмонларини ҳар йилгидан-да ўзгача руҳда ўтиши кутилаётган анънавий гул байрамига таклиф қиламиз!
Оқилхон Дадабоев
журналист
Мавзуга оид
14:54 / 26.09.2024
Наманганда аввал ҳам фирибгарлик учун судланган шахс яна шундай жиноятга қўл урди
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
13:05 / 05.09.2024
Хитой Наманганда мисни қайта ишлаш заводини қуриши мумкин
10:27 / 20.08.2024