Жамият | 18:32 / 29.03.2024
16287
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада муғомбирлик билан ногиронлик аравачасида тиланчилик қилган йигитлар жазоланди

Йигитлар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасида жамоатчилик жойларида навбати билан тиланчилик қилишган. 

Фарғона шаҳрида тиланчилик қилган икки йигит 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Zamon дастурида хабар берилди. 

Қайд қилинишича, асли бухоролик бўлган икки йигит соғлом бўлса-да, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилиб, бири аравачада, бири уни суриб жамоатчилик жойларида навбати билан тиланчилик қилган. 

Ҳолат ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-3 моддаси (Тиланчилик қилиш) 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Мавзуга оид