Жамият | 12:03 / 30.08.2021
1665
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 66 нафар бемор оғир аҳволда

30 август соат 11:00 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 1 651 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 242 бемор стационар шароитда даволанмоқда.

Уларнинг ичида:

98 нафар бемор – Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ташкил қилинган Нукус махсус тиббиёт комплексида;

76 нафар бемор – Республика фтизиатрия ва пульмонология марказида;

68 нафар бемор – Беруний туманидаги «Педагогика коллежи спорт комплекси»да даволанмоқда.

Қорақалпоғистон ССВга кўра, шулардан 66 нафар беморнинг аҳволи оғир, 8 нафар бемор жуда оғир аҳволда, 157 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 11 нафар беморнинг аҳволи қаноатланарли дея баҳоланган.

Қўшимча қилинишича, беморлар дори-дармон ва 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Шунингдек, 1409 нафар бемор – коронавируснинг енгил симптомлари билан уй шароитида ҳудудий поликлиникалар назорати остида даволаняпти.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунгача 13 454 нафар бемор соғайган.

Мавзуга оид