Каттақўрғонда икки қаватли уйнинг бир қисми ўпирилди. 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аҳоли яшовчи кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди.
12 апрель куни соат 06:43да Каттақўрғон шаҳри, «Гўзалкент» маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ҳаво газ аралашмаси чақнаши натижасида чақнаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида икки қаватли бинонинг битта подъезди қулаб тушган.
«Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди, беш нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди», дейилади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
21:38 / 22.05.2024
Каттақўрғонда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. Уни бошқа бола тишлаб ташлагани айтилмоқда
07:48 / 12.09.2023
Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:57 / 05.09.2023