Жаҳон | 09:00 / 09.10.2023
3997
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Tashkent International University – билим ва имкониятлар бирлашган маскан! Танловда адашманг!

Фото: Tashkent International University

Tashkent International University – билим ва имкониятлар бирлашган маскан бўлиб, университет ўз талабаларига замонавий ва инновацион технологияларга асосланган, халқаро таълим стандартларига мос келувчи ўқув дастурлар орқали таълим бериб, уларни нафақат мамлакатимизнинг, балки дунёнинг турли жабҳалари талабларига жавоб берадиган етук мутаҳассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Университет кундузги ва масофавий (сиртқи) таълим шакллари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлайди. Таълим бериш жараёнлари кредит-модул тизими орқали амалга оширилиб, университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Tashkent International University дунёнинг кўплаб нуфузли университетлари, шу жумладан Жанубий Корея ҳамда Буюк Британия университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, талабаларга хорижда икки дипломга эга бўлиш бўйича ва талабалар алмашинув дастурларида таълим олиш ҳамда халқаро тажриба орттириш имкониятларини яратувчи қатор ишларни амалга оширмоқда.

Tashkent International University ректори Др. Жун Ёнг Вук Массачусетс технологиялар институтида докторлик унвонини олган, ҳозирда Сеул миллий университети профессори ҳисобланади. У Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасаларида раҳбар лавозимларида фаолият олиб борган.

Tashkent International University билан бирга қуйидаги афзалликларга эга бўлинг:

  • Тўрт йилда 2 та мутахассисликни қўлга киритинг!
  • 1,5 йилда магистр дипломини қўлга киритинг!
  • Жанубий Кореянинг нуфузли университетларида ўқишни давом эттириш имконияти!
  •  Дарслар юқори малакали проффесор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади!
  •  Таълим йўналишингизни иккинчи босқичдан танланг!
  •  Замонавий муҳитда замонавий билим олинг!
  • 100% гача грант ютиб олинг!

Tashkent International University замонавий технологияларга асосланган таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, етакчи халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Таълим ташкилотига ушбу қарор билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Tashkent International University ва School of Tashkent халқаро умумтаълим мактаби ҳамда Tashkent kindergarten мактабгача таълим ташкилотини таълим кластери тизимини жорий қилган ҳолда ташкил этишга рухсат берилган.

Университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд:

  • Мактабгача таълим
  • Бошланғич таълим
  • Психология
  • Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили)
  • Хорижий тил ва адабиёт (корейс тили)
  • Иқтисодиёт (ўзбек тили)
  • Иқтисодиёт (инглиз тили)
  • Маркетинг
  • Менежмент
  • Молия ва молиявий технологиялар
  • Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
  • Aхборот тизимлари ва технологиялари (ўзбек тили)
  • Aхборот тизимлари ва технологиялари (инглиз тили)
  • Киберхавфсизлик инжиниринги
  • Компютер инжиниринги
  • Дастурий инжиниринг

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий (сиртқи) таълим шакли бўйича қуйидаги йўналишларга ҳужжатлар қабул қилинади:

  • Мактабгача таълим
  • Бошланғич таълим
  • Психология
  • Иқтисодиёт
  • Маркетинг
  • Менежмент
  • Молия ва молиявий технологиялар

Магистратура бўйича қуйидаги мутахассисликларига ҳужжатлар қабул қилинади:

  • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  • Давлат молияси ва халқаро молия

Университет фаолияти ҳамда қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча саволларингизга қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Расмий веб-сайт: tiu.uz

Aхборот-маслаҳат маркази (call-center): +998 95 131 5555, +998 95 383 5555

Telegram: @tiuofficial

Instagram: @tiuofficial

Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 7 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида