Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алабама университети яқинидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди
Фото: REUTERS
АҚШнинг Алабама штатидаги Алабама университети яқинида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.
Шифокорлар жароҳатланганларнинг икки нафарининг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда. Отишма содир этган шахс қўлга олингани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Алабама университети ректори Квинтон Росс отишма университет биноси яқиинида содир бўлганини, университети маъмурияти ҳодиса тафсилотларини аниқлашда полиция билан ҳамкорлик қилаётганини айтди.
3 августда Техасдаги Эль-Пасо шаҳрида жойлашган супермаркетда отишма содир бўлганди. Натижада 20 киши ҳалок бўлди, 26 киши яраланди.
Ўша куни яна бир отишма Огайодаги Дейтон шаҳрида юз берди. Оқибатда ўн киши ҳалок бўлди, 20дан ортиқ киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026